23 Феврал 2023 йил
379
Риштон туманида велосипед ўғирлаган шахс қўлга тушди
Риштон тумани. Фуқаро Х.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 12 декабрь куни номаълум шахс М.Топволдиев кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида қаровсиз қолдирган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ё.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати