29 Сентябр 2021 йил 449

Риштон туманида уй эгасининг ёнидан “заҳри қотил” топилди

 

Риштон тумани. 20 сентябрь куни туман ИИБ ТЭҚКГ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Рошидоний МФЙ ҳудудида яшовчи М.М.нинг яшаш хонадонида унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги шимининг орқа чўнтагидан 3 дона бўлакларга бўлинган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech