1 Октябр 2021 йил 1278

Риштон туманида ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодимлари устоз ва мураббийларни табрикладилар

Устоз ҳамма замонларда улуғланган. Шогирдлар унинг олдида бош эгканлар. Риштон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган байрам тадбири ҳам шу ерда меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларининг кўнглига кўтаринкилик бахш этди.

Тадбирда туман ИИБ, прокуратура ҳамда бир қатор идора ва ташкилотлар вакиллари иширок этдилар.

Байрамда сўзга чиққанлар барча ўқитувчи ва мураббийларни табриклаб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги хизматларини алоҳида эътироф этишди.

Устозларга байрам ташкилотчиларининг эсдалик совғалари топширилди.

Саҳнада устозларни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар, ёш спортсиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech