5 Январ 2023 йил 452

Риштон туманида телефон таъмирлаш устахонасида пул ва телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Риштон тумани. Фуқаро Ж.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 16 декабрь кунидан 17 декабрь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс М.Топиволиев кўчасида жойлашган телефон таъмирлаш устахонасига ғайриқонуний равишда кириб, устахонасида бўлган умумий нархи 1.000.000 сўмлик 7 дона уяли телефон аппарати эҳтиёт қисмлари солинган қутиларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.А ва Р.Т.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech