21 Феврал 2023 йил
423
Риштон туманида тандирхонасида “оғу” сақлаган шахс аниқланди
Риштон тумани. 14 февраль куни туман ИИБ ТЭҚКГ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Полвонобод маҳалла ҳудудида Ж.Ж.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадони тандирхонасидан целлофан пакетга ўралган куритилган ҳолдаги, марихуана гиёҳванлик воситаларини сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати