1 Август 2022 йил 407

Риштон туманида талончилар қўлга олинди

Риштон тумани.2022 йилнинг 28 июль куни Б.Ж ва А.А ўзганинг мол-мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш мақсадида, жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Тошоғолиқ маҳалла ҳудудида одамлардан холи бўлган хилват кўчага келиб, шу ерда турган фуқаро С.М.ни ёнида пули борлигини билиб, унга ташланиб, унга нисбатан ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, эгнидаги кўйлагини олди чап чўнтагида бўлган 1.100.000 сўм пулларини талончилик йўли билан эгаллаш мақсадида, кўйлагини чўнтагини йиртиб юбориб, фуқаро С.М.нинг қаршилик кўрсатганлиги ва унинг қизи С.Ш келиб қолганлиги сабабли, ўзларининг жиноий ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан қочиб яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 25,166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech