30 Июн 2022 йил 476

Риштон туманида талончи қўлга тушди

Риштон тумани. Б.Х Навбаҳор маҳалла ҳудудида яшовчи Х.Н исмли аёлнинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасига кириб, ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ундан 15.000 сўм миқдоридаги пулларни талончилик йўли билан олиб, сўнг қайтариб бериб, ўзга шахсларга маълумотларни ошкор қилмаслик ҳақида айтиб, хонадондан чиқиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech