26 Июн 2023 йил 411

Риштон туманида савдо дўконидан 5.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Риштон тумани. Гулистон маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Н.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олдида жойлашган савдо дўконига кириш эшиги ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, дўкон кассасида бўлган 5.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "г" банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Риштон тумани ИИБ хузуридаги тергов ходимлари ва туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.О содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчига тегишли пуллар ашёвий далил тариқасида олиниб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech