12 Сентябр 2022 йил 392

Риштон туманида сартарошхонадан телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

Риштон тумани. Р.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 24 август куни номаълум шахс Чекжалоер маҳалла ҳудудида жойлашган сартарошхонада қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик “IPhone 7” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech