Риштон туманида қаровсиз қолдирилган куртка чўнтагидан пул ўғирлаган шахс аниқланди
Риштон тумани. Фуқаро И.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 30 январь куни номаълум шахс Хўжа Илғор маҳалла ҳудудида жойлашган жоъме масжидининг умумий тахоратхонасида қаровсиз қолдирилган курткасининг чўнтагида бўлган 300 АҚШ доллари ва 4.200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маъум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Ш содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати