19 Август 2021 йил 339

Риштон туманида пластик карточкадаги пулларни мобил иловаси орқали ўғирлаган шахс аниқланди

Риштон тумани. 17 июль куни А.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 июль куни номаълум шахс номига тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасини уяли алоқа аппаратига ўрнатиладиган “Раy me” мобил иловаси орқали жарланувчига сездирмасдан пластик картасидан 1.957.000 сўм пулларни яширин ўғирлаганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ў.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech