18 Март 2022 йил 475

Риштон туманида пластик карта ҳисобидан пул ўғирлаган аёл жавобгарликка тортилди

Риштон тумани.2022 йилнинг 09 март куни М.Ҳ исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс, номига тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасидан унинг телефон аппаратига ўрнатилган “Click” мобил иловаси орқали рухсациз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картаси ҳисобида бўлган 497.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech