7 Ноябр 2022 йил 370

Риштон туманида “оғу” сақлаган шахс аниқланди

Риштон тумани.2022 йилнинг 17 октябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Абдуллабоён маҳалла ҳудудида Н.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадони сўриси устида целлофан пакетда “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech