2 Сентябр 2022 йил 617

Риштон туманида ўғирликка хонадондан 3.400 АҚШ доллар пулларни ўғирлаган аёл фош

Риштон тумани. Сарой маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.Қ исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 август куни номаълум шахс яшаш хонадонига кириш эшиги орқали ғайриқонуний равишда кириб, хонадони ётоқхонасидаги сандиқ ичида бўлган жами 3.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни фуқаро Қ.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech