2 Ноябр 2021 йил
444
Риштон туманида автомашинасини фуқарога сотиб номига ўтказиб бермай алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Риштон тумани. 2021 йилнинг февраль ойида Ғ.Р Қ.Қ.нинг ишончига кириб, 3.000 АҚШ доллари эвазига гаровда бўлган “Matiz” русумли автомашинасини номига ўтказиб беришини айтиб сотиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати