7 Июн 2022 йил 290

Риштон туманида “марихуана” сақлаган шахс қўлга тушди  

 

Риштон тумани. 2022 йилнинг 30 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон маҳалла ҳудудида яшовчи Э.И.нинг яшаш хонадонини холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони чордоғидаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech