24 Январ 2023 йил
394
Риштон туманида марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Риштон тумани. 2023 йил 16 январь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.А маҳалла ҳудудида тўхтатилиб ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, чўнтагидан “марихуана” гиёҳвандлик моддарини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати