16 Феврал 2023 йил
374
Риштон туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини хонадонида сақлаган шахс аниқланди
Риштон тумани.2023 йилнинг 10 февраль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сарой маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон айвонида “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати