14 Феврал 2023 йил 415

Риштон туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

Риштон тумани. 2023 йилнинг 03 февраль куни туман ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Боғистон маҳалласи ҳудудида яшовчи И.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech