20 Март 2023 йил
383
Риштон туманида марихуана сақланилаётганлиги аниқланди
Риштон тумани. 07 март куни туман ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тўда маҳалла ҳудудида яшовчи Ў.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уни эгнида бўлган кўйлаги чўнтагидан оқ қоғоз парчасига ўралган гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати