16 Август 2021 йил 457

Риштон туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётганлиги аниқланди

Риштон тумани. 09 август куни туман ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чиннигарон МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон меҳмонхонаси ва ётоқхонасида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech