Риштон туманида ижарачи хонадондан пул ўғирлади
Риштон тумани. Фаровонлик маҳалла ҳудудида фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 04 июль куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган 650 АҚШ доллари ва 4.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчи М.А билан бир хонада ижарада яшаб келган вояга етмаган Қ.М содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.Шунга кўра жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.
Ҳозирда тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати