Риштон туманида хонадондан 400 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Риштон тумани. 14 август куни Э.Бадалов кўчасида яшовчи фуқаро М.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб ётоқхонасидаги шкаф ичида бўлган 400 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ў.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати