Риштон туманида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Риштон тумани.2022 йилнинг 30 ноябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Минор маҳалла ҳудудида яшовчи М.А ўзини шубхали тарзда тутганлиги учун ёни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати