Риштон туманида газ плитасини ўғирланган шахслар қўлга тушди
Риштон тумани. М.А исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 12 январь кунидан 13 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Янги йўл маҳалласида жойлашган намунaли уйига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 3.000.000 сўмлик газ плитасини яширин равишда ўғрилаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни О.С, С.М ва Ш.Д.лар содир этганлиги аниқланиб, телефон аппарати далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати