Риштон туманида “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб юрган шахс фош этилди
Риштон тумани. 2022 йилнинг 19 март куни туман ИИБ ТЕҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошқайрон МФЙда яшовчи Х.Қ исмли шахс Зарариқ МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида ёни кўздан кечирилди. Ушбу фуқаро ёнидан келгусида ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда “Гашиш” гиёҳванд моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.