6 Май 2023 йил 348

Риштон туманида бир бош қорамолни сотиб олган шахс ваъдасида турмади

Риштон тумани. 2023 йилнинг 19 март куни Қўнғирот маҳалла ҳудудида Х.М Т.Ж.нинг ишончига кириб, ундан бир бош қорамолини 12.500.000 сўмга сотиб олишга келишиб, келишилган пулларнинг 5.000.000 сўмини беришлигини ёлғондан айтиб, қолган 7.500.000 сўм пулларни эса бир ҳафта ичида олиб келиб беришини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган бир бош қорамолни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech