6 Апрел 2023 йил 363

Риштон туманида аёлнинг пластик картасидан пул ечиб олган шахс қўлга тушди

Риштон тумани. О.З исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 29 декабрь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик карта ҳисобида бўлган 1.008.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигни маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Э.А ва Н.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech