Риштон туманида 500 дона чинни ликопларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Риштон тумани.А.Навоий кўчасида Д.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 18 июнь кунидан 19 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолган 2500 сўмдан бўлган, 500 дона жами баҳоси 1.250.000 сўмлик чинни ликопларини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича ходимлари ва Риштон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ғ.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати