6 Август 2021 йил 391

Риштон туманида 47.172.000 сўмлик ноутбукларни кредитга олиб тўламай келган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Риштон тумани. 2020 йилнинг апрель ойида Х.Д таниши М.М исмли аёлнинг ишончига кириб, туманда жойлашган 6 та кредит савдо дўконларидан умумий нарҳи 47.172.000 сўмлик ноутбукларни олиб, белгиланган муддатда кредит пулларини тўлаб боришини ваъда қилиб, алдов йўли билан қўлга киритган ноутбукларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech