20 Феврал 2023 йил 386

Риштон туманида 17.000.000 сўмлик мотокултиваторни ўғирлаган шахс аниқланди

Риштон тумани. Оқ олтин маҳалла ҳудудида яшовчи Т.С исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 январь куни соат 23:00 дан 07 январь куни соат 06:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ҳовлисида турган нархи 17.000.000 сўмлик мотокултиваторини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Р.З ва О.Ҳ. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech