28 Феврал 2020 йил 1317

Риштон туманида 1400 дона трамадол таблеткаси мусодара қилинди.

Риштон.2020 йил 20 февраль куни, Риштон тумани ИИБ ва ДХХ Риштон туман бўлими ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон шаҳарда яшовчилар, 29 ёшли Н.Н., ва 42 ёшли М.Б.,лар Риштон тумани Қалайнов МФЙ ҳудудида, махсус харидорга 4 000 000 сўм ва 400 АҚШ доллари эвазига жами 1 400 дона “Трамадол ланначер 50mg” таблеткаларига ўхшаш таблеткаларини сотишган вақтида, ашёвий далил билан ушланишган.
Экспертиза хулосасида, расмийлаштириб олинган ушбу 1 400 дона таблеткаларни соф вазни 70 (етмиш грамм) “Трамадол ланначер 50mg” таблеткалари эканлиги аниқланган. Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Н.Н., ва М.Б., ларга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жинояит иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech