4 Март 2023 йил 400

Риштон тумани ИИБ ходимлари томонидан “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Риштон туман ИИБ ходимлари ҳам манзарали ва мевали дарахтлар, гул кўчатлари экиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириб бормоқдалар.

Жумладан, туманнинг Бўжай, Оқ томир, Мискин, Зохидон, Юқори Авазбой, каби бир қатор махалла фуқаролар йиғинларига хизмат кўрсатувчи профилактика иснпекторлари томонидан хизмат уйлари хамда таянч пунктлари атрофларига турли хил навдаги 100 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахтлар экилди.

Бундан ташқари, туман ИИБ маъмурий биносида жойлашган ер майдонига ҳам соҳавий хизмат ходимлари томонидан турли навдаги 20 дан ортиқ мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти Ахборот хизмати

Text to speech