Риштон туманида савдо дўкондан 15.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Риштон тумани. Ёшлик маҳалла ҳудудида яшовчи А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 21 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадони ёнида жойлашган савдо дўкони эшик ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, дўкон кассасидан 15.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тадбирлар нитижасида, ушбу жиноятни Ҳ.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати