29 Январ 2025 йил
1888
Президентимизнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан жойларда маҳалла еттилиги иштирокида ўқув семинарлари ўтказилмоқда
Вилоят ИИБ раҳбарияти иштирокидаги ана шундай тадбирлар Марғилон ҳамда Қувасой шаҳарлари ташкил этилди.
Семинарда, Қарор билан ҳар бир маҳалла кесимида амалга ошириладиган ишлар еттилик аъзоларига тушунтирилди.
Маҳаллаларда соғлом муҳитни сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, чораклик манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши, криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларга Маҳалла–туман–вилоят даражасида бевосита масъул раҳбарлар бириктирилади ва аниқ соҳавий жавобгарлик юклатилганлиги бу борада “маҳалла еттилиги”нинг масъулияти йиғилганларга етказилди.
Олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати