Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда
Шу кунларда Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Яхёжон Абдулҳақов ҳамда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам сайёр қабуллар ташкил этилди.
Хусусан, Марғилон шаҳрида ўтказилган қабул жараёнида ички ишлар органлари фолияти билан бевосита боғлиқ 27 та мурожаат қабул қилинган бўлса, ушбу мурожаатларнинг 17 таси жойида ижобий хал этилди.
Шунингдек, 5 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат берилди. Ечими маълум муддат талаб этувчи 5 та мурожаатлар назоратга олинди.
Шу куни бевосита ички ишлар органлари ёрдамида 9 нафар ёшларга илк маротаба фуқаролик паспорти расмийлаштириб берилди. Шунингдек, 2 нафар мурожаатчининг кўп йиллик орзуси ушалди ва улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
Фарғона шаҳрида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда эса соҳага доир 15 та мурожаат келиб тушди.
Ҳар бир мурожаат ишчи гуруҳи томонидан атрофлича ўрганилиб, 2 та мурожaатга шу ернинг ўзига ечим топилди. 6 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат, 3 нафар мурожаатига эса тушунтириш берилди. 4 та мурожаатнинг ижро муддатлари белгиланиб, назоратга олинди.
Ушбу оммавий сайёр қабуллар муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида олиб борилаётган инсонпарвар сиёсатга ҳамоҳанг равишда давлат органларини халқ билан янада яқинлаштиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати