30 Май 2022 йил 321

 “RedMI Note 9” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс фош бўлди   

 

Фарғона шаҳри.  У.А ИИБ га мурожаат қилиб, унда номаълум шахс умумий овқатланиш ошхонасидаги стол устида қаровсиз қолдирилган, нарҳи 1 900 000 сўмлик “RedMI Note 9” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур холат юзасидан Фарғона Шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Б исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech