Қидирувдаги шахслар қўлга тушди
15 май куни Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.Н.ни қўлга олишди.
Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган М.Ш.ни ҳамда Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган И.Ш.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати