18 Май 2023 йил 354

Қидирувдаги шахслар ушланди

Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ва Ўзбекистон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисмида (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Э.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона туман ИИБ Пробация бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисмида (Босқинчилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган П.В.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech