21 Сентябр 2022 йил 369

Сандиқ ичидан 1000 АҚШ долларини ўғирлаган аёл фош бўлди

Бешариқ тумани.07 сентябрь куни М.З исмли аёл Тошариқ маҳалла ҳудудида яшовчи Ш.З исмли аёлни яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб яшаш хонадонидаги сандиқ ичида бўлган 1.000 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яшинринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech