5 Май 2022 йил 550

Расмий баёнот

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Сўх туманида мактабда жиянининг рўмолига қаршилик бўлгани учун унинг тарафини олган эркакни 10 суткага қамаб қўйилган” сарлавҳали хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 18 апрель куни Сўх туманида истиқомат қилувчи Х.Р ва А.Р.лар жамоат жойи ҳисобланган Сўх тумани ХТБга қарашли 25-сонли мактабга бориб, ҳеч бир сабабсиз ўқитувчиларни турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, бақир-чақир қилиб ўша ерда бўлган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг тинчлигини бузиб, ҳуқуқбузарлик содир қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Сўх туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг 2022 йилнинг 27 апрель кунидаги қарорига мувофиқ юқоридаги икки нафар шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 10 (ўн) сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech