Расмий баёнот
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеохабарда “Фарғона шаҳрида кечадан бери ЙПХ машиналари айланиб юрибди сабаби "номаълум" фавқулодда вазиятга тайёргарлик..” дея шарх қолдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Фарғона шаҳрида, шаҳар прокуратураси, ИИО ФМБ ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда ва масъул идоралар ҳамкорлигида шаҳардаги маҳаллалар кесимида жиноятчиликни жиловлаш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Йўл-харита”си ишлаб чиқилиб, профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Ишчи гуруҳлар томонидан маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарлик келиб чиқишига сабаб бўлувчи омилларни ўрганиш, жиноятлар муҳокамасини ўтказиш, профилактик суҳбат ва рейд тадбирларини амалга ошириш билан бирга жиноятларни олдини олишга қаратилган кенг тарғибот ишлари ҳам йўлга қўйилган.
Шу ўринда, ҳурматли фуқароларимиздан юқоридаги каби шов-шувли хабарларга ишониб қолмасликни, айрим блоггер ва журналистлардан ҳар қандай ахборот манбаани тўлиқ ўрганмасдан туриб, асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларни сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати