РАСМИЙ БАЁНОТ
Интернет ижтимоий тармоқларида “Қўқон шаҳрида ўнлаб фуқароларни ИИБ ходимлари уйларидан олиб кетган ва кечаси қўйиб юборганлиги” ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 март Қўқон шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилиб, тадбир давомида тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишлари бўйича жиноятга алоқадорликда гумон қилинган шахслар ва гувоҳлар Қўқон шаҳар ИИБ олиб келинган ва улар билан тегишли тартибда тергов-суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, яшаш жойларига кетишларига рухсат берилган.
Мазкур ҳолатда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан тан жароҳати етказиш ёки қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати