РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиқди” сарлавҳали видеохабар вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича 2022 йилнинг 16 октябрь куни Бувайда тумани ИИБ инспектор психологи томонидан вояга етмаган Р.А. га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қўқон шаҳрида жойлашган вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига олиб келинган.
17 октябрь куни вояга етмаган Р.А ҳамда ётоқхонадаги бошқа болалар ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал давомида вояга етмаган С.К ҳамда Э.А.лар Р.А.нинг бош қисмига уриб, оғир тан жароҳати етказишган. Натижада Р.А шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.
Ҳозирда, Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолатда ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, якунига кўра ҳуқуқий баҳо берилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати