27 Июн 2022 йил 440

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган бир нечта шахсларнинг ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 июнь куни фуқаро Д.Т вилоят ИИБ “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, унда фуқаро Б.Т ни бир нечта қўшниларини уриб, тан жароҳати етказганлиги ҳақида хабар берган. Хабар тегишли тартибда рўйҳатга олинган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 22 июнь куни Риштон тумани Янги авлод МФЙ, Арчазор кўчаси 121-уй олдидаги соя жойга фуқаро Ж.Н ва Ф.С “Damas” русумли машинасида келиб тўхтаган пайт шу жойдаги савдо дўкони эгаси Б.Т уларга машинани бу ерга қўймасликни айтган. Натижада ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Ушбу жанжалга Ф.С нинг 7 нафар танишлари ҳам келиб аралашишган.

Ҳозирда тан жароҳати етказилганлик ҳолатини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Риштон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech