Расмий муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида “Ногиронга қўл кўтарилган” сарлавхали видео вилоят ИИБ томонидан ўрганилиб чиқилди.
Ушбу видеода, Бағдод тумани Дўстлик МФЙда яшовчи 1988 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони бўлган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси билан судланган фуқаро М.О ҳозирги кунда Бағдод туманидаги “Сохиб транс” МЧЖда назоратчи бўлиб ишлаб келишлиги, унга нисбатан “Равон-Орзу транс” МЧЖ раҳбари Ж.И ҳамда ишчилари Ж.С, М.А.лар ишлагани қўймаётганлиги, “2-гуруҳ ногирони” деб масхара қилиб келаётганлиги, МЧЖ тегишли автомашина ҳайдовчиларидан пул йиғаётганлигини, шунингдек, уни қўрқитиб ишдан бўшатиш ниятида эканлиги тўғрисида видеомурожаат қолдирган.
“Сохиб транс” МЧЖ раҳбари Э.Х. юқоридаги ҳолат юзасидан 06.11.2022 йил куни Фарғона вилояти ИИБнинг “102” рақамига мурожаат қилган.
Фуқаро М.О ҳам 07.11.2022 йил куни Фарғона вилояти ИИБнинг “102” рақамига мурожаат қилиб юқорида кўрсатилган важларни айтган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати