РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “ЙПХ ходимига бўйсунмасдан, ҳаракатда давом этаётган "Spark" шундай тўхтатиб қолинди” сарлавҳали видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, 14.04.2023 йил куни Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Р-112 автомобил йўлида давлат рақам белгисиз, ён ойналари туси ўзгартирилган “Spark” русумли транспорт воситаси ҳаракатланиб бораётганлиги ҳақида ЙПХ инспектори А.А.га (видеохабардаги ходим) хабар келиб тушган.
Шундан сўнг инспектор А.А автомобилни тўхтатиш чораларини кўрган. Лекин ҳайдовчи Ж.Ж, ходимнинг тўхташ ва автомашинадан тушиш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаган.
Ушбу вазиятда инспектор А.А Ички ишлар вазирлиги буйруқ талабларига асосан куч ишлатиб, автомобил ойнасини синдириб, ҳайдовчини тўхтатиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи Ж.Ж.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати