22 Апрел 2023 йил 1002

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Қўқон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши вафот этганлиги ҳақидаги хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, 22 апрель куни соат 08:00 ларда берилган дастлабки хабарга кўра, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.Т “Gentra” русумли автомашинани шаҳарнинг Туркистон-Пўстиндўз кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб келаётган вақтда, 1972 йилда туғилган Б.Х бошқарувидаги “Mersedes benz” русумли автомашина 2-даражали йўлдан чиқиб келиши натижасида ЙТХ содир бўлган.

Натижада “Mersedes benz” автомашинасида бўлган 2 нафар йўловчилар оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.

Ҳайдовчилар А.Т ва Б.Х.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, фуқароларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга расмий муносабат билдирилмасдан туриб, нотўғри хулосага бормасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech