3 Май 2023 йил 637

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Бувайда туманида содир бўлган ЙТҲга жиддий эътибор қаратилмаётганлиги ҳақидаги хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди

Маълум бўлишича, 2023 йил 27 март куни вояга етмаган И.Ш “Nexia-3” русумли автомашинада туманнинг, Бачқир қишлоғи ҳудудида ҳаракатланиб бораётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четида ҳаракаталаниб келаётган вояга етмаган пиёдачи Т.И. ни уриб юборган.

Шунингдек, йўл четида тўхтаб турган фуқаро Т.У.га тегишли “Nexia-3” русумли автомашинага бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Суд тиббий экспертизасининг 06.04.2023 йилдаги хулосасида Т.И. ёпиқ калла мия жароҳати, бош энса суягини синиши, энса соҳасининг эзилиб йиртилиши каби ҳаёт учун хавфли, оғир тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Ҳодиса оқибатида ҳар иккала “Nexia-3” автомашиналари ҳам турли даражада шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан вояга етмаган Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиш учун суд органига юборилганлигини ҳамда туман прокуратураси томонидан жиноят иши доирасида фуқаро Т.У.нинг автомашинасига етказилган 24 336 000 сўм миқдоридаги зарарни ундириш борасида судга даъво аризаси киритилганлигини маълум қиламиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech