2 Август 2023 йил 11190

Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган икки нафар шахснинг ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.С. “Яндекс” фирмасига такси буюртма қилган ҳамда буюртмани мазкур фирма ҳайдовчиси Фарғона шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган И.Р. қабул қилиб, бироздан сўнг ўз бошқарувидаги “Cobalt” русмли автомашинасида С.Ш. турган С.Темур кўчасига етиб келган.

Бироқ, фуқаро Ш.С. ҳайдовчи И.Р.нинг телефон аппарати ўчиб қолганлигидан ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, И.Р.нинг автомашинаси ойналарини тош билан уриб синдириб юборган.

Ҳолатнинг барча иштирокчилари шахсига ойдинлик киритилиб, Ш.С қўлга олинган. Ҳозирда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мулкка етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича, тегишли тартибда экспертиза тайинланган.

Видеохабардаги ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech